Кўп кино кўриш оқибати 🤦♂️ Навоийда қўлида «автомат» билан кўчада пойга уюштирган 8 йигит қамалди Аксарияти олий маълумотли бўлган йигитлар Навоий шаҳрида машиналарининг давлат рақам белгиларини ечиб олиб, дрифт қилишган. Қўлларига қурол ушлаган ҳолда пойга жараёнларини тасвирга олишган ва ижтимоий тармоқларда тарқатишган. Текширувда қурол ҳақиқий эмас, балки ўйинчоқ автомат экани аниқланган. Суд жами 9 нафар йигитни майда безориликда айбли деб топди. Уларнинг 8 нафарига 5 суткадан маъмурий қамоқ, вояга етмаган бирига эса жарима жазоси тайинланди. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 123
- 105
- 54
- 13
- 12
- 10
- 4
- 1