Анҳор каналининг 1,7 километрлик қисмида янги сайилгоҳ барпо этилади Лойиҳага мувофиқ, сайилгоҳ каналнинг Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасидан Наққошлик кўчасигача бўлган қисмида барпо этилади. Шунингдек, умумий узунлиги 3,4 километрни ташкил этувчи велосипед ва пиёдалар йўлаклари қурилади. Каналнинг икки қирғоғини ўзаро боғловчи учта кўприк барпо этилиши ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида қирғоқлар бўйлаб ҳимоя панжаралари ўрнатилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, ҳудудга 500 дан ортиқ дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган. Лойиҳани 2027 йилнинг май ойида якунлаб, сайилгоҳни фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда. @burgutuzb
- 16
- 3