❗️Эндиликда ходимни ишдан бўшатиш мақсадида унга босим ўтказиш ва асоссиз қуруқ ойликда қолдириш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин ☑️ Энди ходимни ишдан кетказиш мақсадида унга қўпол муомала қилиш, шаъни ва қадр-қимматини мунтазам камситиш орқали ишдан бўшаш даражасига етказиш меҳнат соҳасидаги руҳий босим ҳисобланади. ▪️Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 сентябрдаги 518-сон қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган. ☑️ Яна бир муҳим жиҳати, ходимни ишдан бўшатиш мақсадида ҳеч қандай асоссиз устама ва мукофотлардан маҳрум қилиб, фақат қуруқ ойликда қолдириш ҳам меҳнат соҳасидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига кириши мумкин. ▪️Яъни раҳбар ходимнинг ўзи ариза ёзиб кетиши учун унга атайлаб босим ўтказиши, муносабатни ёмонлаштириши ёки асоссиз равишда молиявий рағбатлантиришдан маҳрум қилиши энди жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. 👆Бу тартиблар Президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ-345-сон «Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида жорий этилди. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 180
- 55
- 43
- 23
- 3
- 2
- 2