🇷🇺 Жисмоний шахслар қўлида ишлаётган мигрантлар ўзларининг ишга жойлашганлик ҳолати ҳақида Россия Ички ишлар вазирлигини шахсан хабардор қилишлари талаб этилади. Тожикистон Меҳнат вазирлигининг Россиядаги ваколатхонаси маълумотига кўра, ушбу мамлакатдаги хорижлик ишчилар учун қўйиладиган талаблар ўзгарди. Жисмоний шахс қўлида ишлаётган ходим меҳнат патентини олганидан кейин икки ой ичида бу ҳақда шахсан хабарнома (уведомление) топшириши шарт. Бироқ, агар миграни юридик шахсда (ташкилот) ишласа, меҳнат шартномаси тузилганлиги ёки бекор қилинганлиги ҳақида Ички ишлар вазирлиги органларига хабар бериш иш берувчининг зиммасига юклатилади. Обуна бўлинг @migrant_mobile
- 5
- 1