Нега Ўзбекистон иқтисодиёти ҳисобда 15 фоизга катта чиқди? Ўқиш вақти: 2 дақиқа Қисқаси: Миллий статистика қўмитаси 2025 йилги ялпи ички маҳсулотни (ЯИМ) қайта ҳисоблади: 1 849,7 эмас, 2 126,8 трлн сўм. Бу 15 фоизлик қўшимча ўсиш эмас. Нима бўлган эди. 13 ноябрда Қўмита аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижалари ҳамда корхона маълумотлари асосида 2017–2025 йиллар ЯИМини қайта ҳисоблади. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш илк бор ўтказилган. Рақамларда. — фарқ: 277,1 трлн сўм ёки 15 фоиз; — шундан корхона ва ташкилотлар маълумоти: 160,3 трлн сўм (57,9 фоиз); — қишлоқ хўжалиги рўйхати: 80,4 трлн сўм (29 фоиз); — аҳоли рўйхати: 36,4 трлн сўм (13,1 фоиз). Нега шундай. Реал ўсиш қўшимча 15 фоизга ошмаган: 2025 йилда 7,7 эмас, 7,8 фоиз. Қўмитага кўра, аввалги баҳолар янги, тўлиқроқ маълумотлар асосида аниқлаштирилган. Ҳисоб БМТ стандартлари бўйича қилинган. Энди нима бўлади. Қайта ҳисоблаш 2017–2025 йилларнинг йиллик ва чораклик кўрсаткичларини қамради. Мақсад — турли йилларни таққослаш. #Нега · ZAMON
Пересчет показателей валового внутреннего продукта Узбекистана за период с 2017 по 2025 год
Похожие посты
- ❤ 1