🇰🇵 Тарихдаги энг йирик криптовалюта ўғирлиги ортида Шимолий Корея ҳакерлари турган бўлиши мумкин Binance крипто биржасига уюштирилган киберҳужум оқибатида тахминан 6,3 миллиард доллар миқдорида зарар етказилди. Дастлабки маълумотларга кўра, жиноятчилар биржанинг техник мутахассисларидан бирининг бузиб кирилган ноутбуки орқали тизимга кирган. Улар маблағларнинг асосий қисмини 29 октябр куни кечқурун атиги 20 дақиқа ичида ўғирлаган. Ҳужумдан сўнг Binance ҳисобларни тўлдириш ва маблағларни ечиб олиш операцияларини вақтинча тақиқловчи режимни ёқди. Биржа раҳбари зарарни қоплаб беришга ваъда берди ҳамда мижозларни активлар хавфсиз эканига ишонтирди. Ҳозирги вақтга келиб тахминан 3 миллиард долларни музлатиб қўйишга эршилди. Бунда Теther ва Circle компаниялари яқиндан ёрдам берди. Маълумотларга кўра, гумонланаётган жиноятчилар назоратида ҳали ҳам тахминан 2,4 миллиард доллар қийматидаги криптоактивлар қолмоқда. TRM Labs таҳлил компаниясининг маълум қилишича, Binance биржасига қилинган ҳужумни TraderTraitor гуруҳи амалга оширган бўлиши эҳтимоли юқори. Бу гуруҳ Шимолий Кореянинг машҳур Lazarus ҳакерлик тармоғи билан боғлиқ. Мутахассислар бу тахминнинг ҳақиқатга жуда яқинлигини таъкидламоқда. Бироқ ҳозирча расмий тасдиқ йўқ. Binance ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳужум ташкилотчиларининг номини расман ошкор қилмади. Шимолий Корея бир неча бор давлат дастурларини молиялаштириш учун киберҳужумлардан фойдаланишда айбланган. Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг ўзида КХДР билан боғлиқ ҳакерлар тахминан 2 миллиард доллар қийматидаги криптовалютани қўлга киритган. 🔥 @burchakostida
Обвал мировых фондовых рынков, криптовалют и драгоценных металлов на фоне взлома Binance и опасений вокруг ИИ
Похожие посты
Binance взломали — с горячего кошелька криптобиржи вывели уже более $2,5 млрд. @ecotopor
- 😁 5.7К
- 👀 2.3К
- 💯 940
- ❤ 411
- 😱 134
- 🐳 128
- 👎 4.5К
- 🤬 4.4К
- 👍 2.6К
- 🔥 2.6К
- 🎉 2.5К
- 🍌 1.7К
- 😁 3.4К
- 👏 1.8К
- ❤ 1.1К
- 👀 627
- 😱 194
- 🐳 132
- 🤬 5.7К
- 😡 2.4К
- 👍 1.4К
- 🔥 1.4К
- 🎉 1.3К
- 👏 1.3К
- 👎 5.3К
- 🤬 5.3К
- ❤ 2.4К
- 🎉 2.3К
- 👍 2.3К
- 🔥 2.2К