🇺🇦🇺🇸🇷🇺 АҚШ Украинага Россия зарбалари ҳақидаги разведка маълумотларини бермаяпти Ғарбдаги ҳамкорлар, жумладан АҚШ Украинани навбатдаги марта Россия Киев бўйлаб баллистик ракеталар билан зарба беришга тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантирмади. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, украиналик ҳарбийлар Россия ракеталарини фақат пойтахтга яқинлашиб қолганида пайқашган. Сўнгги зарбанинг асосий нишони 4-сонли иссиқлик электр станцияси бўлган, бу Киевдаги асосий энергетика объектларидан биридир. Украина қуролли кучлари ҳаво кучлари спикери Юрий Игнатнинг аниқлик киритишича, Россиянинг 14 октябрга ўтар кечаси уюштирган ҳужуми вақтида ҳамкорлар Украинани дастлабки баллистик ракеталар учирилгани ҳақида хабардор қилмаган, лекин кейинги учта зарба тўлқини олдидан Украина томони тегишли огоҳлантиришларни қабул қилган. Аввалроқ Зеленский Украинага 12 октябрга ўтар кечаси Россиянинг Киев бўйлаб ракета зарбаси ҳақида разведка маълумотлари етказилмаганини айтганди. "Россия баллистик ракеталари учирилгани ҳақидаги разведка маълумотлари одамлар ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради ва бу энг муҳим масалалардан биридир. Айнан баллистика ҳақида огоҳлантириш қотилликларнинг олдини олишга ёрдам беради", – деди Украина етакчиси. Politico нашри маълумотига кўра, АҚШ Украинани 12 октябрга ўтар кечаси об-ҳаво ёмон бўлгани туфайли Киев бўйлаб ракета зарбаси ҳақида огоҳлантира олмаганини билдирган. Украина ҳукуматидагилар “гап бунда эмаслиги”дан хавотирда. Кеча АҚШ президенти Доналд Трамп журналистнинг Вашингтон Киев билан разведка маълумотлари алмашинувини тўхтатгани қанчалик тўғри экани ҳақидаги саволига жавобан "бундай эмаслиги"ни айтган. Financial Times маълумотига кўра, аввалроқ Вашингтон агар Киев Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарбаларни тўхтатмайдиган бўлса, Украина билан разведка маълумотлари алмашинувини тўхтатиши ҳақида огоҳлантирган. 🔥 @burchakostida
Украина не получила предупреждение о ракетном ударе из-за отсутствия разведданных от США
Похожие посты
- 😁 930
- 🔥 146
- 👏 39
- ❤ 12
- 🤩 9
- 🤬 8
- 👍 74
- 🤔 42
- 🤡 33
- 🥱 20
- ❤ 16
- 🤨 15
- 👎 178
- 😢 71
- 🤬 35
- 😱 25
- ⚡ 12
- 🤬 589
- 🤡 86
- 🙏 24
- ❤ 20
- 🤣 10
- 🤷♂ 5
- 🔥 89
- ❤ 43
- 👍 16
- 🙏 5
- ❤🔥 4
- 🍾 3
- 👍 121
- 😁 59
- 🤬 32
- 👎 14
- 🤬 175
- 😢 24
- ❤ 8
- 🔥 6
- 👍 5
- 🤣 5
- 👍 160
- 😁 89
- 🔥 13
- ❤ 9
- 👎 1