#Диққат ‼️Энди фирибгарлар “Telegram”да «Telegram» номидан сохта хабарлар тарқатишмоқда. Хабарда аккаунтингиз “хавфсизлик текширувидан ўтмагани” айтилади ва 12 соат ичида “Центр верификации” тугмасини босмасангиз, аккаунтдан чиқарилишингиз билан қўрқитилади. Тугмани босганингизда сохта сайт очилади. У ердан рақамингиз, SMS-кодингиз ва паролингизни олиб, аккаунтингизни ўғирлашади. Telegram ҳеч қачон бундай “текширув” талаб қилмайди ва ҳеч кимдан кодни сўрамайди! Яқинларни ҳам огоҳлантиринг, айниқса кекса ёшдагиларни. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 33
- 14
- 6
- 4
- 1
- 1