‼️Киберфирибгарларнинг янги тузоқларидан ҳимояланиш бўйича муҳим огоҳлантириш Ижтимоий тармоқларда сунъий интеллект ёрдамида овозли тузоқлар қўйиш, сохта фишинг ҳаволалари ва зарарли иловалар орқали фуқароларнинг шахсий ҳамда банк маълумотларини ўғирлаш ҳолатлари кўпаймоқда. Киберхавфсизликни таъминлаш учун шубҳали қўнғироқ бўлганда эмоцияга берилмай яқинингизга қайта телефон қилиш, ижтимоий тармоқларда 2ФА (икки босқичли тасдиқлаш) функциясини ёқиш, иловаларни фақат расмий дўконлардан юклаб .АПК файлларни очмаслик, ҳавола номларини синчиклаб текшириш, СМС ва ПИН-кодларни ҳеч кимга бермаслик ҳамда паспорт ва карта расмларини тармоққа жойламаслик тавсия этилади. Рақамли гигиенага риоя қилинг ва огоҳ бўлинг. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 17
- 2
- 1
- 1