Навоийда болаларни мунтазам калтаклаб келган хусусий боғча тарбиячиси қамалди Тарбиячи Навоий шаҳридаги Amin kids хусусий боғчасида ишлаган. У болаларга тарбия бериш ва тартибга солиш усули сифатида уларни калтаклаб, зўрлик ишлатган ҳолда қийнаб келган. Қилмиши фош бўлган тарбиячи 10 апрелда ушланган ва унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланганди. Тарбиячи судда турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчиликлар сабабли доим асабий ҳолатда юрганини айтиб, пушаймонлик билдирган. Суд аёлни қийнаш жиноятида айбли деб топди. Унга 3 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 👉 https://kun.uz/kr/69152615 Kun.uz расмий канали
- 2К
- 326
- 118
- 99
- 35
- 17
- 14
- 6