Навоийда "Тоза ҳудуд" ходими вояга етмаган қизга шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди. У қизни буюртмаси келганини баҳона қилиб, машинаси ёнига чақирган. Автомобил ичида қўлидан ушлаб, шаҳвоний мазмундаги гаплар айтган. Навоий вилояти Қизилтепа туманида “Тоза ҳудуд” ишчиси вояга етмаган қизга шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди. Аниқланишича, 24 ёшли У.Н. вояга етмаган қиз билан инстаграм ижтимоий тармоғи орқали танишган. 2026-йил 19-сентябр куни У.Н. қизга етказиб бериш хизмати орқали келган буюртмаси борлигини айтиб, уни тумандаги дўкон олдига чақирган. Қиз келгач, эркак уни ўзи бошқараётган Дамас автомашинасига минишини сўраган. Машина ичида У.Н. Инстаграмда ўзини Темур деб таништирган бўлса-да, аслида исми бошқа эканини айтган. Шунингдек, турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди борлигини ҳам билдирган. Кейин қизга уни севиб қолганини айтиб, қўлидан ушлаган ва шаҳвоний мазмундаги гаплар айтган. “Бу ҳолатдан кейин қизим шокка тушиб, машинадан тушиб кетмоқчи бўлган. Бироқ эркак унинг қўлидан ушлаб, бунга йўл қўймаган” – дея кўрсатув берган қизнинг онаси. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 323
- 71
- 42
- 17
- 13
- 6
- 2