📺🤦♂️Навоийда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган “Тоза ҳудуд” ходими 5 суткага қамалди У қизни буюртмаси келганини баҳона қилиб, машинаси ёнига чақирган. Автомобил ичида қўлидан ушлаб, шаҳвоний мазмундаги гаплар айтган. Навоий вилояти Қизилтепа туманида “Тоза ҳудуд” ишчиси вояга етмаган қизга шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди. “Дарё” суд ҳужжати билан танишди. Аниқланишича, 24 ёшли У.Н. вояга етмаган қиз билан Инстаграм ижтимоий тармоғи орқали танишган. 2026-йил 19-сентябр куни У.Н. қизга етказиб бериш хизмати орқали келган буюртмаси борлигини айтиб, уни тумандаги дўкон олдига чақирган. Қиз келгач, эркак уни ўзи бошқараётган Дамас автомашинасига минишини сўраган. Машина ичида У.Н. Инстаграмъда ўзини Темур деб таништирган бўлса-да, аслида исми бошқа эканини айтган. Шунингдек, турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди борлигини ҳам билдирган. Кейин қизга уни севиб қолганини айтиб, қўлидан ушлаган ва шаҳвоний мазмундаги гаплар айтган. “Бу ҳолатдан кейин қизим шокка тушиб, машинадан тушиб кетмоқчи бўлган. Бироқ эркак унинг қўлидан ушлаб, бунга йўл қўймаган”, дея кўрсатув берган қизнинг онаси. 👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Навоий вилояти ходими 5 суткама шилqliмlik ictga qamalди зачун 5 суткага ictga qamalди
Похожие посты
- 🤬 323
- ❤ 71
- 😁 42
- 👍 17
- 👎 13
- 😱 6
- 🤬 427
- ❤ 68
- 😱 36
- 👎 21
- 😁 18
- 👍 8