Эркинжон Турдимов бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди. Саида Мирзиёева соҳадаги вазифалар ижросини назорат қилади Президент фармони билан, Турдимов Эркинжон Оқбутаевич Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Унинг вазирликка номзоди Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири ижро органларининг таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва уларни мувофиқлаштиради. Бу йўналишлар ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Президент администрацияси раҳбари С.Мирзиёева зиммасига юкланди. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 541
- 121
- 57
- 32
- 21
- 19
- 15