🇺🇸 АҚШнинг собиқ президенти Байден "Менга ваъда бер, Америка" деб номланган хотиралар китобини ёзди. - АҚШнинг собиқ президенти ўз ёзувларида қайд этишича, гарчи дастлаб Украина етакчисининг актёрлик ўтмиши уни уруш давридаги олий бош қўмондонлик вазифасига яхши тайёрлаган деб ҳисоблаган бўлса-да, Зеленскийни "ёпиқ, суҳбатларда инжиқ ва ўжар, шунингдек, кутилганидек миннатдорлик билдирмайди" деб таърифлаган. - Байден, шунингдек, Владимир Путиннинг "эркаланган болаларга хос оҳанг"да гапиришини таърифлаб, у "учрашувлар чоғида худди ўсмирлардек бепарволикни намоён қилиб, стулга ёйилиб ўтиришни яхши кўрарди", деб ёзади. - Бундан ташқари, Байденнинг сўзларига кўра, Трамп 2024-йилги сайловларда ғалаба қозонганидан сўнг, унинг жамоаси аъзолари Байдендан бир хатга имзо чекишни сўрашган. Бу хат уларга инаугурация маросимидан олдинроқ Путин билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлашга ваколат берган бўларди. Байден бунга рози бўлмади, чунки у уларга "Украина ҳисобига таслим бўлишга тенг келадиган ҳаракатлар учун тўлиқ эркинлик беришни" истамаган. - Байден ўзининг янги хотираларида Нетаняхуга ишонмаслигини очиқлайди. АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхуни Ғазо секторидаги урушни олиб бориш услуби учун танқид қилиб, уни Исроилнинг узоқ муддатли манфаатларидан кўра ўз сиёсий мавқеини сақлаб қолишни устун қўйганликда айблайди. АҚШнинг собиқ президенти ўзи ва Нетаняху ўртасида етарли даражада ишонч йўқлигини таъкидлади. Байден, шунингдек, Исроил Бош вазири фактларни ўзгартириб кўрсатган бўлиши ва демократик институтлардан ўзининг шахсий сиёсий манфаатлари йўлида фойдаланган бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирди. Шу билан бирга, Байден Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиёти келтириб чиқарган гуманитар оқибатларнинг кўлами катта эканини тан олди. "Жуда кўп бегуноҳ фаластинликлар ҳалок бўлди. "Ҳамас"га ҳеч қандай алоқаси бўлмаган инсонлар жуда кўп азоб чекишди. Мен бу оғирликни ўзим билан олиб юрибман", — деб ёзган у. Батафсил Gorizontда...
- 346
- 214
- 69
- 36
- 15
- 10
- 10