#ДИҚҚАТ ❗️ Газ баллони ичида аслида нима бор? Баллон ичида асосан суюқлик бўлади. Газ кучли босим остида сиқилиб, суюқ ҳолатга келтирилган. Жўмракни очсангиз, юқори қисмидаги газ ташқарига чиқади, суюқлик эса оловсиз қайнаб, яна газга айланади. Газнинг ўзи ҳидсиз бўлади. Унга сиз хавфдан огоҳ бўлишингиз учун атайлаб ўткир ҳидли модда қўшилади. ⚠️ Агар газ ҳидини сезсангиз: Дарҳол жўмракни ёпинг. Эшик ва деразаларни очинг. Электр жиҳозларига тегманг, чироқни ёқманг ёки ўчирманг. Ташқарига чиқинг ва 104 рақамига қўнғироқ қилинг. 🔵 @uzaxborot