🚗 МЕТАНДА ҲАММАНИ ТУШИРИШАДИ, ПРОПАНДА ЭСА — ҲЕЧ КИМНИ. НЕГА? Сабаби — босим: метан баллонда 200 атмосфера босим остида сақланади, пропан эса 8 атмосферадаёқ суюқ ҳолатга ўтади. Метан баллонлари кўпинча айнан газ қуйиш жараёнида ёрилади. 🔹 Пропаннинг афзалликлари: Бир марта қуйишда тахминан 400 км (метанда 200 км). Баллонни запас ғилдирак ўрнига ўрнатиш мумкин — багажхона бўш қолади. Ўрнатиш харажати ҳам арзонроқ. Ҳайдовчиларнинг айтишича, мотор қувватини ҳам камроқ йўқотади. Қишда метан шохобчалари ёпилган пайтда ҳам пропан заправкалари ишлаган. 💰 Аммо сентябрдан бери пропанда ҳаракатланиш бензинда юришдек қимматлашди. Метан эса қарийб 2 баравар арзон. ⚠️ Пропаннинг хавфи бошқача: у ҳаводан оғир бўлгани учун сизиб чиқса, гараж чуқурларида тўпланиши мумкин. Қиздирилганда эса ҳажми кескин кенгаяди. Шунинг учун газ баллонларининг хавфсизлигига жиддий эътибор бериш керак. 🔵 @uzaxborot