Вашингтонда Ўзбекистон совға қилган айвонларнинг очилиш маросими ўтказилди 16 ноябр куни АҚШ пойтахтидаги Ғарбий Потомак парки таркибига кирувчи Қаҳрамонлар боғи ичида ўрнатилган ўзбекона айвонлар халққа тақдим этилди. Бу айвонлар Ўзбекистон президенти ва халқи номидан совға қилинган эди. Тадбирда АҚШ ички ишлар вазири Даг Бургум ҳам қатнашиб, расмий ленталарни кесди. Президент Доналд Трамп эса миннатдорлик рамзи ўлароқ вертолётдан маросимни кузатиб ўтди. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
- 258
- 206
- 85
- 22
- 18
- 12
- 8