🇷🇺 Ғарбга кўр-кўрона ишониш ва ҳамма нарсани борича қабул қилишга тайёрлик совет раҳбариятининг сўнгги вакиллари билан қандай тугаганини биламиз - Путин - СССРнинг парчаланиши ички номутаносибликлар ҳамда совет раҳбариятининг бир неча авлоди йўл қўйган хатолар натижаси эди. Прагматизм ўрнини тор ва ноўрин мафкуравий қолипларнинг эгаллаши, шунингдек, лаёқатсизлик ва яққол муаммоларни яширишга уринишлар мамлакатдаги вазиятни аста-секин издан чиқарди; - Совет раҳбарлари Ғарбга ёқишга интилган бўлсалар, Ғарб етакчилари дунёни ўз манфаатларига мослаб қайта қуришга ҳамда совет меросидан ўз улушларини (имкон қадар каттароқ қисмини) қўлга киритишга — ёки юлиб олишга — ҳаракат қилдилар; - СССРнинг парчаланиши бир кечада ўзларини хорижда яшаётган ҳолда топган ўн миллионлаб инсонлар учун ҳақиқий фожиа бўлди; - Ғарбда одамлар ҳамон Россия ҳақида гапирганда: "Биз империяни парчалаш ишини охирига етказишимиз керак", дейишади. Бу ҳолат Россия Федерациясининг Ғарб цивилизацияси таркибига кириш бўйича кўп йиллик уринишларига қарамай давом этмоқда; - Ноёб мамлакатни барпо этган аждодларимиз меросини мустаҳкамлаш зарур; бироқ келажаксиз ўтмиш ўз маъносини йўқотади. Батафсил Gorizontда...
- 187
- 176
- 90
- 50
- 23
- 7
- 3