🇷🇺🇩🇪🇺🇸 Россия 2026 йил охиригача коинотга ядровий қурол жойлаштириши мумкин Бу ҳақда Ғарб разведка идораларига таяниб Süddeutsche Zeitung газетаси хабар берди. Маълумотларга кўра, сўнгги ҳафталарда Германия Қуролли кучлари (Бундесвер) экспертлари Москванинг тахминий режалари ҳақида Германия ҳукумати вакилларини, жумладан, мудофаа вазири Борис Писториусни хабардор қилган. Шунингдек, NATO'нинг бир нечта давлатлари ҳам бу борада огоҳлантирилган. Бундесвер ва Германия Федерал разведка хизмати баҳоларига кўра, “Спутник-С” деб номланган ушбу сунъий йўлдош аллақачон учириш ва фойдаланишга тайёр ҳолатда бўлиши мумкин. Ҳозирда у Москва вилоятида сақланаётгани тахмин қилинмоқда. Октябр ойида АҚШ ҳарбий разведкаси ҳам Россия коинотда ядро қуролини жойлаштиришга мўлжалланган сунъий йўлдош ишлаб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди. Бундай қурилманинг орбитага чиқарилиши Ер атрофида ядровий ва бошқа оммавий қирғин қуролларини жойлаштиришни тақиқловчи 1967 йилги Космос тўғрисидаги шартномани бузган бўлади. АҚШ Космик кучлари қўмондони Стивен Уайтингнинг сўзларига кўра, бундай қуролнинг қўлланиши дастлабки соатлар ёки кунлар ичида Ер атрофидаги паст орбитада жойлашган сунъий йўлдошларнинг, тахминан, учдан бир қисми ишдан чиқишига олиб келиши мумкин. Кейинги ойларда эса қолган аппаратлар ҳам ишлашдан тўхташи эҳтимолдан холи эмас. 🔥 @burchakostida
Западные разведки предполагают возможный запуск Россией спутника с ядерной боеголовкой
Похожие посты
- 👍 3.6К
- 😁 636
- 🔥 241
- 🤬 153
- 🤔 126
- 👎 74
- 🤬 2.1К
- 👍 321
- 🤡 261
- 🤮 91
- ❤ 67
- 🖕 34
- 🤬 2.6К
- 💩 639
- 🤡 181
- 👍 146
- ❤ 139
- 😁 126
- 🤣 2.2К
- 👍 529
- 🔥 151
- ❤ 124
- 🤷♂ 67
- 🤯 26
- 👍 2.1К
- 🤡 279
- ❤ 117
- 😁 31
- 👎 14
- 🤬 14
- 🤣 1.2К
- 🤡 434
- ❤ 129
- 😁 95
- 💯 70
- 👏 48