🇮🇱 Исроилда бўлиб ўтган парламент сайловида ҳеч бир блок ҳукумат тузиш учун етарли ўрин ололмаяпти Бюллетенларнинг 90 фоизи санаб чиқилгач, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг “Ликуд” партияси партияси ва унинг иттифоқчилари етакчилик қилмоқда, улар Кнессетда жами 53 та ўринни эгалламоқда. Собиқ Бош штаб бошлиғи Гади Айзенкотнинг “Яшар” партияси бошчилигидаги мухолифат блоки эса 48 та ўрин олиши кутилмоқда. Бироқ 120 ўринли Кнессетда Нетаняҳу блоки ҳам, Айзенкот бошчилигидаги мухолифат ҳам 61 ўринга етмаяпти. Араб партияларида рекорд натижа 19 та ўрин олиши мумкин. Расмий санoқ давом этмоқда. Якуний натижалар бир неча кун ичида маълум бўлади. Reuters'нинг ёзишича, сайловда фаоллик 77,7 фоизни ташкил этган. Исроил Марказий сайлов комиссиясига кўра, бу 1999 йилдан бери энг юқори кўрсаткич. Нетаняҳу “кучли, ўнг, миллий ҳукумат” тузиш тарафдори. "Сионизмга қарши араб партияларига таянадиган ҳукумат тузиб, Исроилни хавф остига қўйиш мутлақо мумкин эмас", деди у. Айзенкот эса халқ ўзгариш учун овоз берганини айтиб, Нетаняҳуни истеъфога чиқишга чақирди. Ҳар икки етакчи араб партиялари билан ҳукумат тузишни рад этганди. Якуний натижалардан сўнг Исроил президенти партиялар билан маслаҳатлашиб, ҳукумат тузишни бир номзодга топширади. Бунинг учун 42 кун муддат берилади. 👉🔴@KORAXABAR
- 54
- 7
- 6
- 2
- 1