🇮🇱 Исроилда парламент сайловларидаги бюллетенларнинг 100 фоизи санаб чиқилди Бинямин Нетаняхунинг “Ликуд” партияси етакчилик қилди. Бироқ на у ва на унинг асосий рақиби бўлган Гади Айзенкотнинг “Яшар” партияси парламентда кўпчилик ўринни қўлга кирита олди. “Ликуд” сайловда 20,51 фоиз, “Яшар” эса 16,06 фоиз овоз олди. Исроил парламентида кўпчиликни шакллантириш учун камида 61 та ўрин керак. “Ликуд” ва “Яшар” партиялари ҳукумат тузиши учун араб партиялари билан ёки ўзаро ҳамкорлик қилиши талаб этилади. Овозларни санаб чиқиш якунланганига қарамай, натижалар расман 4 ноябрда эълон қилиниши кутилмоқда. Батафсил Gorizontда...
- 248
- 76
- 24
- 16
- 9
- 8
- 4