Бир давлат идораси берган хабарни бошқаси рад этди ва ёлғон ахборот тарқатмасликни ҳамда давлат идораларига ишончсизлик келтириб чиқармасликни сўраб чиқди. Ажойиб Кеча ИИВ Яшнободдаги маҳалла раиси тадбиркордан 900 доллар пора олаётганида қўлга тушгани ва унга нисбатан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берганди. Бироқ Яшнобод тумани ҳокимлиги бу маълумотни рад этди. Ҳокимликка кўра, гап давлат мулки эмас, балки маҳалла раисининг отасига тегишли бино ҳақида кетмоқда. Текширувда жиноят аломатлари тасдиқланмаган, жиноят иши қўзғатилмаган. Раис эса ҳамон ўз вазифасини бажараётган экан. Ҳокимлик ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини эслатиб, текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка ва давлат идораларига нисбатан ишончсизлик уйғотмасликка чақирган. Ҳокимиятни муносабатидан келиб чиқсак, ИИВ ёлғон ахборот тарқатиб, давлат идораларига нисбатан ишончсизлик уйғотаётган бўладими? Ëки ҳокимлик ёлғон ахборот тарқатиб, ИИВ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга нисбатан ишончсизлик уйғотяптими? @burgutuzb
- 61
- 12
- 7
- 5