#Огоҳлик #Тарқатинг ⚠️Маҳаллангизда соҳта газ ҳодими юрган бўлиши мумкин! Тошкент шаҳрида сохта “тумангаз” ходими ушланди! Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Р. “C.S.” МЧЖ раҳбари И.К.га қалбаки хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, ўзини гўёки “Юнусободтумангаз” ходими деб таништириб, МЧЖнинг умумий овқатланиш шохобчасида аниқланган қонунбузилиш ҳолати бўйича 5,2 млн сўм жарима қўлламаслик эвазига 3,3 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 13
- 7
- 5
- 4