‼️«10 минг қадам пиёда» акцияси қайта тикланади Ўзбекистонда энг кўп пиёда юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин. Акцияни амалга ошириш тартиби бўйича низом лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Лойиҳага кўра: ▪️ 18 ёшдан катта фуқаролар қатнашиши мумкин; ▪️ «Экофаол фуқаро» платформасида рўйхатдан ўтиш талаб этилади; ▪️ ҳар куни камида 10 минг қадам юриш керак; ▪️ йил давомида энг кўп қадам босган республика бўйича 3 нафар иштирокчи ва ҳудудий етакчилар тақдирланади. Эслатма: бу ҳозирча низом лойиҳаси, якуний тартиб ҳали тасдиқланмаган. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 91
- 23
- 12
- 2