Уйғонишни истамаган юртнинг қора асри қандай бошланди? | 5 дақиқа Бир аёл тандирдан узган битта нонини супага қўйиб, йиғлаётган боласидан хабар олади. Қайтиб чиқса, нонни мушук олиб қочибди. Эри эса шу сабаб уни калтаклайди. Аёл адолат излаб қозихонага боради. Оқибатда бир бурда нон учун эр қамалади, аёл эса етим қолиши мумкин бўлган фарзандларини ўйлайди. Қози ниҳоят эрни афв этади. Аммо бунинг учун қанча пул сарфланганини эшитсангиз, мушук ҳақиқий ўғри эмаслигини тезда англайсиз... 5 дақиқа’нинг бугунги сонида Абдурауф Фитратнинг «Ҳинд сайёҳининг қиссаси» асарини шарҳлашни мақсад қилдик. 👉 https://kun.uz/kr/79075805 Kun.uz расмий канали
- 503
- 259
- 65
- 22
- 10
- 5
- 1