IMAN Invest атрофидаги можаро: ким нималарни даъво қиляпти? IMAN Invest - инвесторлар киритган пулга товарлар сотиб олиб, бошқаларга муддатли тўловга сотади ва бундан олинган фойдани тақсимлайди. IFCB Ислом молиясига мувофиқлаштириш кенгаши эса шаръий аудиторлик ташкилоти бўлиб, 2023 йил 1 майда тузилган шартнома асосида IMAN Invest’га хизмат кўрсатган. 25 октябр куни IFCB директори Маҳмуд Усмон IMAN Invest билан ҳамкорликни тўхтатиб, компанияда бир неча миллион долларлик камомад борлигини эълон қилди. Компания эса билдирилган даъволарни холис баҳолаш учун мустақил шаръий аудит бошланганини билдирди. Эртаси куни IMAN раҳбари Рустам Раҳматов Маҳмуд Усмонни "тўловлар камайтирилгани ва улуш берилмагани учун" шундай йўл тутишда айблаб чиқди (ушбу пост кейинроқ компания расмий саҳифаларидан ўчирилди). Маҳмуд Усмон буни туҳмат деб атаб, компания раҳбари имзолаган ҳужжатларни эълон қилди. Аудиторлар қўйган асосий савол эса ҳамон очиқ қолмоқда: “Инвесторлар ҳозир пулларини сўраса, компания қайтара оладими?” 👉 https://kun.uz/kr/33870146 Kun.uz расмий канали
- 348
- 266
- 170
- 36
- 24
- 21
- 5