🇷🇺🇧🇾🇺🇸Россия ва Беларусь АҚШнинг “Олтин гумбаз” дастурига қарши чиқди Россия ва Беларусь АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракетага қарши мудофаа дастурига, шунингдек, Европада Ғарбнинг ўрта ва қисқа масофали ракеталарини жойлаштиришга қарши эканини билдирди. Иттифоқ давлати аъзолари, шунингдек, хорижий ҳудудларда яширин ҳарбий-биологик фаолият олиб борилиши ва кимёвий қурол тарқатишда далилсиз айбловлар илгари сурилишига қарши чиқди. “Янги воқелик Евроосиё хавфсизлигининг барқарор архитектурасини шакллантириш заруратини келтириб чиқармоқда. У қитъанинг барча мамлакатлари ва ташкилотлари учун истисносиз очиқ бўлиши керак”, — дейилади давлатларнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги қўшма баёнотида. 👉🔴@KORAXABAR
- 43
- 13
- 3