🇺🇸Трамп АҚШдаги йирик дата-марказларни электр энергиясини мустақил ишлаб чиқаришга мажбурламоқчи АҚШ президенти Доналд Трамп янги йирик дата-марказлар ўз эҳтиёжлари учун электр энергияси ишлаб чиқариши шартлигини билдирди. Ортиқча энергия эса маҳаллий аҳолига берилиши ёки электр тармоғига сотилиши керак. ”Truth Social”тармоғида ёзишича, Трамп буни дата-марказлар қурилишига розилик берган аҳоли учун компаниялар тақдим этадиган ўзига хос “дивиденд” деб атаган. АҚШнинг бир қатор штатларида бундай марказлар қурилишига қаршилик кучайган. Сабаб — уларнинг юқори энергия истеъмоли электр нархининг ошишига олиб келиши мумкинлиги. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 30
- 1
- 1