“Қўлингдан ҳеч нарса келмайди” деган одамга ишонма. Ҳаттоки менга ҳам»: Устозингизнинг қайси ўгити эсингизда? Ҳар биримизнинг ҳаётимизда из қолдирган устозимиз бор. Улардан фақат билим эмас, тарбия, ҳаётга қарашни ҳам ўрганганмиз. Баъзан устознинг дарс орасида айтган бир оғиз гапи йиллар ўтиб ҳам хотирадан ўчмайди. Вақт ўтиб эса ўша насиҳатнинг маъносини чуқурроқ англаб, «устозим ҳақ экан», деб қўямиз. Kun.uz 1 октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида одамлардан устозларининг хотирасида муҳрланиб қолган гаплари ҳақида сўради. Жавоблар орасида ҳаёт йўлини ўзгартирган ўгитлар ҳам, табассум билан эсга олинадиган гаплар ҳам бор. 👉https://kun.uz/kr/98539751 Kun.uz расмий канали
- 287
- 93
- 13
- 13
- 10
- 9
- 6