🇺🇦🇷🇺 Украинадаги урушда 700 мингдан ортиқ россиялик ҳалок бўлган Ноябр ойи бошида “Беларус киберпартизанлари” ва Silent Crow гуруҳлари хакерлари Росстат сайтини бузиб кириб, Россия Қуролли кучларининг 2026 йил кузигача бўлган даврдаги Украина урушидаги йўқотишлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлишган. Шу билан бирга, улар ушбу материалларни бир қатор нашрлар, жумладан, “Медуза” ва “Медиазона”га тақдим этишган. "Биз бузиб кирилган базани ўрганиб чиқдик, унинг ҳақиқийлигини аниқладик ва Россия Қуролли кучларининг йўқотишлари бўйича ўз таҳлилимизни ўтказдик. Янги баҳолашимиз жумладан, Росстат материаллари туфайли янада ишончли хусусиятга эга. Унга нафақат ўлими аллақачон қайд этилган ҳарбийлар, балки бедарак йўқолганлар ҳам киритилди. Охирги тоифани ҳисобга олмаганда, Россия Қуролли Кучларининг 2026 йил кузигача бўлган йўқотишларини 490 минг киши деб баҳолаяпмиз. Бедарак йўқолганлар билан бирга эса Россия армиясининг йўқотишлари 700 мингдан ортиқ. Бу рақамга жанговар ҳаракатлар ҳудудида ҳалок бўлган тинч аҳоли, шунингдек, Украина ва унинг босиб олинган ҳудудлари аҳолиси кирмайди", дейилади мақолада. Қайд этилишича, Украина уруши россиялик эркаклар ўртасидаги умумий ўлим манзарасини ҳам тубдан ўзгартирган. Жумладан, 2025 йилда вафот этган 18–24 ёшдаги россияликларнинг 65 фоизида ўлим сабаби сифатида ҳарбий ҳаракатлар ёки уларнинг оқибатлари кўрсатилган. Шу билан бирга, давлат ҳисоби ҳам ҳаммани қамраб олмайди. Кўплаб ўлим ҳолатлари тизимга катта кечикиш билан киритилади. 2026 йил август ойида базада 2025 йилда ҳалок бўлган одамлар ҳақида 2500 дан ортиқ ёзув пайдо бўлган. Урушнинг сўнгги ойларига оид маълумотлар айниқса тўлиқ эмас. "Бизни ҳалок бўлган ҳарбийларнинг шахсига аниқлик киритилган очиқ рўйхатимизда ҳозирда 290 012 нафар исм қайд этилган. Маълумотларнинг сизиб чиқиши бундан анча кўп рақамларни жумладан, ҳалок бўлгани ҳақида жамоатчиликка умуман хабар берилмаганларни ҳам кўриш имконини берди", деб ёзмоқда “Медуза”. 🔥 @burchakostida
Статистика и данные о потерях российской армии в ходе полномасштабной войны
Похожие посты
- ❤ 2К
- 🔥 1К
- 👍 329
- 🤡 239
- 🎉 52
- 🤮 44
- 🔥 3.3К
- 👍 383
- ❤ 366
- 🤡 226
- 🎉 79
- 👏 58
- 🔥 2.3К
- 👍 456
- ❤ 209
- 🤡 133
- 🎉 108
- 🤯 87
- 👍 2.1К
- 🔥 687
- 💯 216
- 🤡 179
- ❤ 70
- 💩 47
- ❤ 3.6К
- 🔥 1.5К
- 👍 537
- 🤡 369
- 🙏 81
- 🎉 61