Бухорода 300 млн долларлик янги аэропорт қурилмоқда Янги аэропорт бир вақтнинг ўзида 20 та самолёт ва 1 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлади. Уни шаҳар маркази билан боғлаш учун 24 километрлик автомобиль йўли қурилади. Шунингдек, автобуслар учун 5,5 километрлик BRT йўлагини барпо этиш режалаштирилган. Президент аэропорт ва унга олиб борувчи йўлни Мустақиллик байрамига қадар фойдаланишга топшириш вазифасини қўйди. Шунингдек, Туркиянинг «Pegasus» авиакомпанияси Бухорога тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда. Келаси йил Малайзия, Индонезия, Қувайт, Миср ва Баҳрайн билан ҳам авиақатновларни бошлаш топширилди. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 304
- 78
- 39
- 17
- 3
- 3