Умрага йўл олган қирғизистонлик зиёратчилар Тошкент аэропортида қолиб кетди Умра зиёратига йўл олган 104 нафар Қирғизистон фуқароси «Нур-Умра» сайёҳлик компанияси билан юзага келган келишмовчилик сабабли 12 ноябрдан бери Тошкент аэропортида қолиб кетди. Сафар пули олдиндан тўлиқ тўланганига қарамай, турфирма парвозни ташкил этиш учун зиёратчилардан 400 доллардан қўшимча тўлов талаб қилган. Айни пайтда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги вазиятни назоратга олгани айтиляпти. 👉 https://kun.uz/kr/37531785 Kun.uz расмий канали
- 467
- 231
- 99
- 54
- 31
- 26
- 24