🇦🇲🇷🇺 Агар Ереван Москванинг сиёсий шартларини бажармаса, Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўлиқ тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда 25 сентябргача Россиядан Арманистонга газ етказиб бериш “режалаштирилган таъмирлаш ишлари” сабабли вақтинча тўхтатилган, ички талаб эса омборлардаги захиралар ҳисобидан қопланмоқда. Арманистоннинг “Ҳрапарак” газетаси манбаларининг таъкидлашича, 1 ноябр куни йирик “авария" ёки “форс-мажор” ҳолати юз бериши мумкин, шундан сўнг Арманистонга газ таъминоти қайта тикланмайди. Нашр суҳбатдошларининг маълумотларига кўра, агар Ереван Москванинг тўртта сиёсий талабини бажармаса, Россия шундай чорани қўллайди. "Москва Еревандан Гюмридаги Россия ҳарбий базаси тақдирини муҳокама қилишни тўхтатиш, Арманистондаги Россия сармояси иштирокидаги компанияларга қарши ҳаракатлардан воз кечиш, Россияга мойил сиёсатчиларни жиноий таъқиб қилишни тўхтатиш ҳамда номзоди Кремлга маъқул келадиган бош вазир ўринбосарини тайинлашни талаб қилмоқда", дейилади хабарда. “Ҳрапарак” маълумотларига кўра, Москванинг яна бир талаби — Арманистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Европа Иттифоқи ўртасида танлов қилишидир. Хусусан, Ереван евроинтегратця жараёнини бошлаш тўғрисидаги қонунни бекор қилиши ёки ушбу масала бўйича референдум санасини белгилаши керак. Ереваннинг ЕИга аъзо бўлиш учун ариза бериш қароридан сўнг Арманистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар анча кескинлашди. Шу билан бирга, Арманистон ҳанузгача Россиядан газ етказиб берилишига деярли тўлиқ қарам ва уни имтиёзли нархларда импорт қилади. Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Ереван Москванинг қарорларидан қатъи назар, газ таъминотининг бошқа манбаларини қидиришини таъкидлаган эди. 16-сентябр куни Арманистон Хавфсизлик кенгашида республика Россия таъминотини Озарбайжон, Туркия ва Эрондан қилинадиган харидлар билан алмаштиришга қодир эканлигини маълум қилишди. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 49
- 26
- 9
- 3