Ҳиндистоннинг Akash тизими Марказий Осиёга кириб келди Ҳиндистоннинг маҳаллий ишлаб чиқарилган Akash ҳаво мудофааси тизими Марказий Осиёда қўлланила бошлади. Ҳиндистон Мудофаа котиби Ражеш Кумар Сингх маълум қилишича, Тожикистон ва Туркманистон Akash тизимини олган. Шу тариқа Марказий Осиё мамлакатлари Ҳиндистон мудофаа технологиялари учун янги йўналишга айланмоқда. Эслатиб ўтамиз, Тошкент ва Деҳли август ойида муносабатларни кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтариб, мудофаа саноати соҳасида қўшма ишлаб чиқариш ва қўшма лойиҳаларни ривожлантириш бўйича келишувларга эришган эди. Ҳозирча Ўзбекистон Akash тизимини харид қилгани ҳақида расмий маълумот йўқ. Бироқ Ҳиндистоннинг Марказий Осиёда мудофаа соҳасидаги иштироки кенгайиб бораётгани Тошкент–Деҳли ҳарбий-техник ҳамкорлиги учун янги имкониятларни юзага чиқариши мумкин. @burgutuzb
- 19
- 4
- 4
- 3