🇦🇿🇹🇷 Алиев Эрдўғаннинг таклифига қарамай, Туркий давлатлар ташкилоти саммитига бормади Озарбойжон ҳукумати хабарига кўра, президент Илҳом Алиев тиғиз иш жадвали муносабати билан Туркия давлатида ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этмайди. "30 октябр куни Бокуда FIFA U-15 Жаҳон чемпионатининг финал ўйини ва расмий ёпилиш маросими бўлиб ўтади. Давлат раҳбарининг тақдирлаш маросимида иштирок этиши аввалдан режалаштирилган эди", дейилади баёнотда. Қайд этилишича, Туркий давлатлар ташкилоти саммитида Озарбойжон номидан мамлакат ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов иштирок этади. Озарбойжон вакиллари саммит доирасидаги бошқа тадбирларда ҳам фаол қатнашади. Сўнгги вақтларда Боку ва Анқара ўртасидаги муносабатларда муайян совуқлик кузатилмоқда. Озарбойжон Вазирлар Маҳкамаси сентябр ойида давлат мактаблари ўқувчиларининг ташқи кўринишини тартибга солувчи қоидаларга ўзгартиришлар киритди. Янги қоидалар ўқувчиларга ягона форма стандартини бузадиган ёки таълимнинг дунёвий хусусиятига мос келмайдиган кийим элементларини кийишни тақиқлайди. Ушбу қарорга жавобан Эрдўғаннинг “Адолат ва тараққиёт” партияси бир қатор вакиллари Озарбойжон ҳукуматига кескин баёнотлар билан чиқди ва ушбу қарорни қайта кўриб чиқишга чақирди. Ўз навбатида, Озарбойжоннинг ҳукмрон “Янги Озарбойжон” партияси Туркиянинг ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” вакилларини Боку ва Анқара ўртасидаги муносабатларга зарар етказиши мумкин бўлган баёнот ва ҳаракатлардан тийилишга чақирди. Шу билан бирга, Боку Туркия ҳукмрон доираларининг ҳаракатларини Озарбойжоннинг ички ишларига аралашув сифатида баҳоламоқда. 🔥 @burchakostida
Президент Азербайджана пропустит саммит Организации тюркских государств в Турции из-за рабочего графика
Похожие посты
- 👎 882
- 🤬 352
- 😁 165
- 🤔 68
- ❤ 53
- 👌 22
- 😁 219
- 👍 21
- 💯 3
- ❤ 30
- 💩 12
- 👍 10
- 🔥 2
- 😁 2
- 🤡 2
- 👎 97
- 👍 34
- 😁 21
- 🙈 6
- 🤔 5
- 🗿 3
- 😐 26
- 😁 23
- 👍 22
- 🤮 7
- 🤔 5
- 🥴 3
- 👎 49
- 🔥 26
- ❤ 8
- 👍 8
- 💯 5
- 🤔 5
- 🤣 38
- ❤ 6
- 👍 6
- 👎 1