#Тезкор ‼️📱 iPhone ишлатадиганлар учун янгилик: энди Халқ банкининг Uzcard карталари орқали телефон билан тўлов қилиш мумкин! Халқ банки мижозлари энди Uzcard карталарини "xazna" иловаси орқали Apple Wallet’га улаб, iPhone ёки Apple Watch ёрдамида контактсиз тўловларни амалга оширишлари мумкин. 🔹 Картани қандай улаш мумкин? ➖ "xazna" иловасининг янги версиясини очинг; ➖ Асосий саҳифадаги «Тезкор хизматлар» бўлимидан «Apple Pay»ни танланг; ➖ Керакли Uzcard картасини танлаб, «Add to Apple Wallet» тугмасини босинг ва улаш жараёнини якунланг. 📲 Тўлов қилиш учун iPhone’нинг ён тугмасини икки марта босиб, Face ID ёки Touch ID орқали тасдиқлаш ва телефонни терминалга яқинлаштириш кифоя. 🔐 Карта рақами қурилмада ёки Apple серверларида сақланмайди. Ҳар бир тўлов Face ID, Touch ID ёки қурилма пароли орқали тасдиқланади. ✈️ iPhone ишлатадиган танишларингизга ҳам юбориб қўйинг. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 17
- 14
- 7
- 2
- 1