Open banking нима ва у қачондан ишга тушади? Марказий банк департамент директори Равшан Қодиров Open banking тушунчасини таърифлаб, уни ишга тушириш дедлайнларини очиқлади. «Open banking - бу банклар ўртасида маълумот алмашишнинг очиқлиги. Масалан, фуқаронинг бир тижорат банкида ҳисобрақами ёки жамғармаси бўлса, бошқа банкдаги қулай шартлар, жозибадор акция ёки хизматдан фойдаланиш учун қайтадан ҳисобрақами очиши, ҳужжатларни қайта топшириши ва расмийлаштириш жараёнларидан ўтиши шарт бўлмайди. Бу имконият нафақат жисмоний шахсларга, балки юридик шахсларга ҳам тааллуқли бўлади», — деди у. 👉 https://kun.uz/kr/63737784 Kun.uz расмий канали
- 249
- 66
- 24
- 10
- 10
- 6