🇵🇸🇮🇱 1300 дан ортиқ исроиллик полиция ҳимояси остида Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди Бу ҳақда Ислом вақфлари бўйича Қуддус бошқармаси маълумотига таяниб Аnadolu агентлиги хабар берди. Маълум қилинишича, 30 сентябр куни тонгда Исроил полицияси ҳамроҳлигида 1317 нафар исроиллик ислом динининг муқаддас қадамжоси бўлган масканга кириб борган. Ислом вақфлари бўйича Қуддус бошқармасининг исмини ошкор қилишни истамаган вакили билдиришича, босқинлар давомида Ал-Ақсо масжидининг тарихий мақоми бузилган. Исроилликлар диний маросимлар ўтказиб, ибодат қилган ҳамда қўшиқ куйлаб, рақсга тушган. 27 сентябрдан бери минглаб исроилликлар Суккот диний байрамини нишонлаш баҳонасида Ал-Ақсо масжидига бостириб кирмоқда. Яҳудий байрамлари мавсуми 12–13 сентябр кунлари Янги йил (Рош Ҳа-Шана) билан бошланган эди. Шундан сўнг 21 сентябрда Ём-Киппур, 26 сентябрдан 2 октябргача Суккот ҳамда 3 октябрда Симчат-Тораҳ (Таврот ўқиш цикли якунланадиган байрам) нишонланади. Июл ойида ҳам Ал-Ақсо масжидига 4200 дан ортиқ исроиллик бостириб кирганди. Улар ўшанда ҳам муқаддас мажмуада Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир билан биргаликда яҳудий байрами муносабати билан диний маросимларни бажарганди. Маълумот ўрнида, мусулмон бўлмаганларга Исломнинг учинчи муқаддас қадамжосини бориб кўришга рухсат берилса-да, 1967 йилдаги келишувга кўра, у ерда ибодат қилиш тақиқланган. Исроил Шарқий Қуддусни 1967 йилдаги Араб-Исроил урушида босиб олган ва 1980 йилда ўзига қўшиб олган. Бу ҳаракат халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган. 🔥 @burchakostida
Израильские оккупанты проводят рейды и нападения на палестинские деревни на Западном берегу
Похожие посты
- 😢 86
- 🤬 13
- ❤ 11
- 😱 6
- 🤬 238
- 👎 37
- ❤ 13
- 😁 5
- 👍 431
- 🔥 31
- ❤ 29
- 🤡 15
- 🥴 6
- 💩 5
- 🤬 331
- 😱 51
- 👍 24
- ❤ 14
- 🔥 6
- 🥴 6
- 👎 125
- 👍 26
- 😢 11
- 💯 4
- 😁 1
- 👎 101
- 💩 47
- 😈 21
- 🔥 13
- ❤ 12
- 👏 4
- 👎 64
- 👍 7
- 😁 6
- 😢 4
- 💯 3
- 🤬 57
- 👎 5
- 😢 2
- 🤮 60
- 😡 39
- 🤬 18
- 🔥 2
- 🙏 1
- 👏 1