Ўзбекистон шахмат олимпиадасида илк бор ютқазди 8-турда Германия вакилларига қарши ўйинда мезбонлар 1 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этди (15,-2,5). Дастлаб Жавоҳир Синдаров ғалаба қозонганди, аммо кейин Нодирбек Ёқуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ўз партияларида ютқазишди ва Нодирбек Абдусатторовнинг дуранг натижаси аҳамиятга эга бўлмади. Бу Ўзбекистоннинг турнирдаги илк мағлубияти бўлди. Бунгача жамоа 7 турда 100 фоизлик натижа қайд этган ва турнир жадвалида яккапешқадам бўлиб турганди. 👉 https://kun.uz/kr/10740300 Kun.uz расмий канали
- 582
- 237
- 78
- 49
- 21
- 15
- 4
- 1