👮🏻♂️😨 Андижонда профилактика инспектори шахсий адоват ортидан фуқаронинг уйини ёқиб юборди Ҳолат Избоскан туманида содир бўлган. Олтинкўл тумани ИИБ профилактика инспектори бўлиб ишлаган эркак спиртли ичимлик ичган ҳолда ярим тунда адовати бўлган шахснинг уйига борган. У аввалига хонадон деразасини синдирган. Сўнгра қоғоз ёқиб, ичкарига улоқтирган ва воқеа жойидан яширинган. Унга 2,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, С.Ғ.дан жабрланувчи фойдасига 170 млн сўм моддий зарар ундириш белгиланди. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 146
- 35
- 28
- 26
- 9
- 2
- 2
- 1
- 1