25 октябрда «Олмалиқ – Сирдарё» йўлининг Пискентдаги қисми икки соатга ёпилади Якшанба куни соат 12:00 дан 14:00 гача автомобиль йўлининг Пискент туманидан ўтувчи 25-километрида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар берди. Чеклов «Нурафшон – Пискент – Бўка – Боёвут – Янгиер» электрлаштирилган темир йўли қурилиши доирасида кўприк тўсинларини ўрнатиш ишлари билан боғлиқ. Ҳайдовчилардан сафар йўналишини олдиндан режалаштириш, муқобил айланма йўллардан фойдаланиш ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш сўралмоқда. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 18
- 1