🇺🇸🇪🇺 АҚШнинг Европадаги собиқ қўшин қўмондони NATO Россия ракеталари зарбаларига тайёр эмаслигини айтди Европанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Россия билан юзага келиши мумкин бўлган урушга етарли даражада тайёр эмас. Бу ҳақда АҚШ қуруқликдаги қўшинларининг Европадаги собиқ қўмондони, генерал Бен Ходжес Швециянинг SVT телеканали ҳужжатли филмида маълум қилди. Унинг айтишича, можаро юзага келган тақдирда, Россия Украинада қўллаётган кенг кўламли ракета зарбалари ва дрон ҳужумлари тактикасини NATO давлатларига қарши ҳам ишлатиши мумкин. "Ҳар кеча Одесса, Киев ёки Харковда нималар содир бўлаётганини тасаввур қилинг. Энди бу шаҳарлар ўрнига Германиянинг Бремерхафен, Полшадаги Гданск ёки Латвиядаги Рига шаҳарларини қўйинг. Айнан шундай ҳолат юз бериши мумкин", — дея огоҳлантирди Ходжес. Унинг фикрича, Россия зарбаларининг асосий нишонлари NATOнинг Болтиқбўйи давлатларига ҳарбий юкларни етказиши учун зарур бўлган портлар, темирйўллар ва кўприклар бўлиши мумкин. Генерал эҳтимолий нишонлар қаторида Германиянинг Бремерхафен ва Швециянинг Гётеборг портларини ҳам тилга олди. Ходжес Европа ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимидаги асосий муаммолар сифатида ўқ-дорилар етишмаслиги ва ҳарбий машғулотларнинг камлигини кўрсатди. Унинг таъкидлашича, АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операциясидан кейин ўқ-дорилар танқислиги янада кучайган. Генерал NATOни ракета ҳужумлари, радиоэлектрон халақитлар ва киберҳужумлар шароитида ҳаракат қилиш бўйича машғулотларни кўпайтиришга чақирди. 🔥 @burchakostida
Бывший командующий армией США предупредил о неготовности НАТО к российским ракетным ударам
Похожие посты
- 👏 48
- 😁 40
- 👍 8
- 🔥 7
- 🤔 7
- 💯 3
- 🤣 20
- 👍 15
- 🕊 3
- ❤ 3
- 👏 2
- 👍 44
- 💯 5
- ❤ 3
- 🤣 1
- ❤ 3