‼️Қорақалпоғистонда ер ва уй ҳужжатлари бўйича 208 та мурожаат келиб тушди Ер ҳужжатлари, уй-жой кадастри ёки мулк ҳуқуқини расмийлаштириш билан боғлиқ саволлар кўпчиликка таниш. Қорақалпоғистонда Кадастр агентлиги директори в.б. Садриддин Турдиев бошчилигида ана шу масалалар бўйича фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш учун сайёр қабуллар ташкил этилди. Икки кун давомида 200 нафардан ортиқ фуқаро ва тадбиркорнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Масъуллар ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар бўйича тушунтириш берди, қўшимча ўрганиш керак бўлган мурожаатларни эса назоратга олди. 📌 Бугунги қабул Урганчда ўтказилади. ⏰ 10:00 📍«Феруз» МФЙ, Паҳлавон Маҳмуд кўчаси, 59/2-уй — Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси. ☎️ Телефонлар: +998 (62) 224-67-05, +998 (62) 22-67-02. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 21
- 3
- 1