Ҳунармандлар, «Uzbek Gift Contest»да иштирок этишга шошилинг! Аризалар қабули тугашига 7 кун қолди Ҳунармандлар учун танловнинг навбатдаги босқичи бошланмоқда. Иштирокчилар биринчи босқичда ғолиб бўлган 10 та эскиз ва дизайн асосида амалий сувенир маҳсулотларини тайёрлаши керак. Ҳунармандлар маҳсулотнинг хомашёси, ранги ва айрим жиҳатларини ўз йўналиши ҳамда ижодий ғоясидан келиб чиқиб ўзгартириши мумкин. Рўйхатдан онлайн ўтиб, тайёр маҳсулотларни 10 ноябрга қадар «Ҳунарманд» уюшмасининг ҳудудий бошқармаларига топшириш лозим. @burgutuzb
- 4