БМТ Бош котиби билан Нью-Йоркдаги муҳим учрашув Ўзбекистон БМТ билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил кенгайтирмоқда. Нью-Йоркда ўтаётган БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида Саида Мирзиёева ва Антониу Гутерриш ўртасидаги учрашув айнан шу мақсадга қаратилди. Мулоқот тафсилотларига тўхталар экан, Саида Мирзиёева таъкидлади: «Биз БМТ билан биргаликда ривожлантириб келаётган барча муҳим ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдик». Бугунги мураккаб геосиёсий шароитда Ўзбекистоннинг глобал хавфсизлик масалаларида қўллаб-қувватланиши жуда муҳим аҳамиятга эга. @burgutuzb
- 62
- 18
- 10
- 9
- 4