⚡️Чўнтагимга героин солиб қўйишди – Самарқандда Россия армиясига ёлланган йигит суд залидан қамоққа олинди Каттақўрғонлик 27 ёшли йигит ишлаш мақсадида Россияга бориб, наркожиноятда айбланган. Аммо у судда наркотик моддалар савдоси билан шуғулланмаганини, чўнтагига героин солиб қўйиб, кейин гўёки унидан гиёҳванд модда топилгани каби ҳужжат қилишганини айтган. “12 йилга қамашди. Икки ой давом этган қийноқлардан сўнг айбловни тасдиқлашга мажбур бўлдим. Сўнгра Украинага қарши урушда қатнашсам Россия фуқаролигини беришларини ва жазодан озод қилишларини айтишди”, деган йигит. Урушда Украина ҳарбийларининг дрон орқали ҳужумидан оғир яралган йигит ҳарбий госпиталга тушган. Сўнгра у ердан қочиб, Ўзбекистонга қайтган. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 340
- 144
- 44
- 23
- 18
- 5
- 2
- 2
- 2