«Узр сўрамасангиз, чора кўрамиз»: Сеул Киевни огоҳлантирди Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён Украинадан икки шимолий кореялик асирни топширишга оид махфийлик келишуви мавжудлигини очиқ тан олиш ва узр сўрашни талаб қилди. Акс ҳолда Сеул «қўшимча чоралар» кўришини билдирди. Киев эса бундай келишув бўлганини рад этиб, дипломатик низони ҳал қилиш устида ишлаётганини айтмоқда. «Агар фактларни тан олиш ва омма олдида узр сўраш яна рад этилса, биз қўшимча чоралар кўрамиз. Бу Корея халқи ва давлатининг шаъни масаласи, биз уни эътиборсиз қолдира олмаймиз», – деб ёзган Жанубий Корея раҳбари. 👉 https://kun.uz/kr/18881606 Kun.uz расмий канали
- 383
- 202
- 91
- 36
- 17
- 16
- 12