🇺🇸🇺🇿 Рубио: «АҚШ Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишни истайди» АҚШ давлат котиби Марко Рубио Марказий Осиё, айниқса, Ўзбекистон билан ҳамкорликни кучайтириш Вашингтон учун муҳимлигини таъкидлади. «Марказий Осиё — биз анча олдинроқ ва кенгроқ миқёсда фаол иштирок этишимиз керак бўлган минтақалардан бири. Бу, айниқса, Ўзбекистонга тааллуқли. Ўн йилча олдин вазият ўзгара бошлагани ва Трамп раҳбарлигида бу жараён анча тезлашганидан фахрланаман. Шубҳага ўрин йўқ: АҚШ Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишни истайди. Биз Ўзбекистон билан ҳамкорлик қиляпмиз, чунки минтақанинг юксалишида иштирок этиш миллий манфаатларимизга мос келишини тушунамиз», — деди Рубио. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 219
- 147
- 71
- 30
- 7
- 5
- 1
- 1