БОЛАЖОНЛАР УЧУН КЎПРИК ҚУРИБ БЕРИШЛАРИНИ СЎРАЙМИЗ! Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида болалар мактабга бориш учун шу жойдан ўтишга мажбур экани айтилмоқда. Айниқса, ёмғирли кунларда сув кўпайиб, болалар учун бу жойдан ўтиш жуда хавфли бўлар экан. Худо кўрсатмасин, бирор болажон сувга оқиб кетса, бунинг оқибати нима бўлади? Мутасадди раҳбарлардан илтимос қилардик, болаларнинг хавфсизлиги учун ушбу ҳудудга кўприк қуриб бериш масаласини кўриб чиқишса. Ахир гап болажонларнинг ҳаёти ва хавфсизлиги ҳақида кетмоқда. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 259
- 167
- 44
- 20
- 10
- 9
- 7
- 2
- 2
- 1