Хакеры предположительно похитили более двух тысяч документов национальной безопасности Таджикистана

Қорахабар | Тезкор Хабарлар@koraxabarНовости и СМИ11 ноября 2026, 16:05

🇰🇿🇹🇯🇺🇿🇹🇲 Қозоғистонга алоқадорлиги тахмин қилинаётган хакерлар Тожикистон миллий хавфсизлигига оид 2000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлади Бу ҳақда Сингапурнинг киберхавфсизлик бўйича CloudSEK компаниясига таяниб, Reuters хабар бермоқда. Мутахассислар хакерлар хатолик туфайли ўз серверларидан бирини интернетда очиқ қолдирганидан сўнг, киберҳужум изларини аниқлашди. Тадқиқотчилар ундаги материалларни ўрганиб чиқиб, киберҳужумлар жараёнини тиклашга муваффақ бўлишди. Маълум бўлишича, хакерлар Hermes — мустақил равишда ҳаракатларни режалаштириш, керакли дастурларни ишга тушириш, маълумотларни тўплаш ва ҳисоботлар тузишга қодир бўлган автоном сунъий интеллект (СИ) агентларини яратиш платформасидан фойдаланишган. CloudSEK маълумотларига кўра, киберҳужумлар учун Ҳермес дан фойдаланиш тахминан 2026 йил август ойининг ўрталарида бошланган. Бир неча ҳафтадан сўнг хакерлар Тожикистоннинг давлат электрон ҳужжатлар айланиш тизимига бузиб киришган. СИ-агенти ҳужжатларни юклаб олиш, уларни тизимлаштириш ва кичик қисмларга ажратиш учун махсус дастур яратган, бу эса ўғирланган маълумотларни узатишни осонлаштирган. Натижада жиноятчилар 2000 дан ортиқ, жумладан, мудофаа ва миллий хавфсизлик масалаларига оид ҳужжатларни қўлга киритишган. Текширув давомида, шунингдек, Тожикистон Темир йўллари компютер инфратузилмасига ва Ўзбекистон Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириб бориш излари ҳам аниқланган. Бундан ташқари, серверда Туркманистон давлат ташкилотларига қарши фишинг ҳужумлари уюштириш учун тайёрланган материаллар топилган. Аммо мутахассислар бу ҳужумлар муваффақиятли амалга оширилганини тасдиқловчи далилларни келтиришмаган. Мутахассислар мазкур ҳужумлар аввалроқ постсовет давлатлари идораларига қарши кибержосуслик амалиётларида кўзга ташланган Silent Lynx гуруҳига алоқадор деб ҳисоблашмоқда. Гуруҳнинг Қозоғистонга алоқадорлиги ҳақидаги тахминлар билвосита белгиларга асосланган: хакерлар рус тилидан фойдаланган, уларнинг фаоллик даври Қозоғистондаги иш соатларига тўғри келган, шунингдек, серверга уланишда ушбу мамлакат интернет тармоғидан ҳам фойдаланилган. Бироқ тадқиқотчилар бу гуруҳга айнан ким раҳбарлик қилишини аниқлай олишмаган ва ҳужумларга Қозоғистон давлат тузилмаларининг алоқадорлиги ҳақида далил келтирмаган. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

  • 74
  • 14
  • 4
  • 2

Похожие посты

Қорахабар | Тезкор Хабарлар@koraxabarНовости и СМИ12 ноября 2026
Хакеры предположительно похитили более двух тысяч документов национальной безопасности Таджикистана
  • Фото поста канала  Қорахабар | Тезкор Хабарлар

🔴 Хакерлар Тожикистон хавфсизлигига оид 2000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлади — Reuters Қозоғистон билан алоқадорлиги тахмин қилинаётган хакерлар сунъий интеллект ёрдамида Тожикистоннинг махфий ҳужжатларини қўлга киритган. Сингапурнинг CloudSEK компанияси ўтказган текширувда хакерлар Ўзбекистон ўрмон хўжалигида фойдаланиладиган Smart Forestry платформасига ҳам киргани аломатлари аниқланган. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1...

  • 28
  • 15
  • 2
23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и власть11 ноября 2026
Хакеры предположительно похитили более двух тысяч документов национальной безопасности Таджикистана

🇰🇿🇹🇯🇺🇿🇹🇲 Қозоғистонга алоқадорлиги тахмин қилинаётган хакерлар Тожикистон миллий хавфсизлигига оид 2000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлади Бу ҳақда Сингапурнинг киберхавфсизлик бўйича CloudSEK компаниясига таяниб, Reuters хабар бермоқда. Мутахассислар хакерлар хатолик туфайли ўз серверларидан бирини интернетда очиқ қолдирганидан сўнг, киберҳужум изларини аниқлашди. Тадқиқотчилар ундаги материалларни ўрганиб чиқиб, киберҳужумлар жараёнини тиклашга муваффақ бўлишди. Маълум бўлишича, хакерлар He...

Гибридная война Z HybridWar@HybridwarАрмия и СВОвчера
Хакеры предположительно похитили более двух тысяч документов национальной безопасности Таджикистана
  • Фото поста канала  Гибридная война Z HybridWar

🇰🇿 Казахстану постепенно прикручивают новую международную специализацию. Теперь это не только нефть, уран и Срединный коридор, но и кибершпионаж. По крайней мере, именно такой образ складывают в своих публикациях компании, исследующие цифровые угрозы. ▪️14 октября структуры Cisco Talos и Recorded Future, специализирующиеся на анализе угроз, выпустили исследование о группировке Silent Lynx (UAT-6275 / TAG-193), которой приписали атаки на государственные учреждения девяти стран СНГ. Среди целей...

Arhiv_kote@arhiv_koteПолитика и властьвчера
Хакеры предположительно похитили более двух тысяч документов национальной безопасности Таджикистана
  • Фото поста канала  Arhiv_kote

🇰🇿💻🇹🇯 Минцифры Казахстана отреагировало на сообщение Reuters о том, что якобы связанные с Казахстаном хакеры украли 2 000 документов правительства Таджикистана с помощью ИИ По данным Reuters, кибершпионы использовали ИИ-агента Hermes, который самостоятельно планировал кибератаки и скачивал файлы, в том числе связанные с национальной безопасностью. Атаку обнаружила сингапурская компания CloudSek после того, как хакеры случайно оставили свой сервер открытым для доступа из интернета. Исследо...